Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:07

"Ал-Қоида" янги бомба-жўнатмалар билан таҳдид қилмоқда


"Ал-Қоида” тармоғи Ғарбга бомба жўнатмалари жўнатишда давом этишини айтиб, таҳдид қилди.

Террор ташкилотининг Араб давлатларидаги тармоғи интернетда тарқатган баёнотда айтилишича, бундай бомбаларни тайёрлаш гуруҳдан кўп вақт ва сарф-ҳаражат талаб қилмайди. Гуруҳга кўра, бир дона бомба-жўнатма ҳаражати 4 минг АҚШ долларидан ортиқроққа тушади.

Октябр ойида иккита шундай жўнатма Ямандан АҚШга жўнатилган эди. Улар Буюк Британия ва Дубай аэропортларида тутиб қолинган.

Шундан сўнг Европа Иттифоқига аъзо аксарият давлатлар эгасиз жўнатмалар ва юклар назоратини кучайтирган. Британия, Франция каби давлатлар эса Ямандан почта жўнатмаларини қабул қилишни тўхтатган эди.
XS
SM
MD
LG