Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:11

Шимолий Кореянинг янги заводи ташвиш уйғотмоқда


Шимолий Кореяда уранни бойитишга мўлжалланган янги завод қурилаётгани бу мамлакат ядровий қурол ишлаб чиқариш ниятида эканлигидан далолатдир, деб баёнот берди АҚШ Қуролли кучлари бирлашган штаби раиси.

Адмирал Майк Малленга кўра, Россия, Хитой, АҚШ, Япония ва Жанубий Корея ҳамкорликдаги ҳаракатлари билан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ирга таъсир ўтказиб, унинг ядровий дастури доирасидаги режаларидан қайтаришга уринишлари лозим.

Шимолий Кореянинг янги заводи тўғрисида уни бориб кўрган америкалик олим Зигфрид Хекер "Нью Йорк Таймс" газетасига берган интервьюсида сўзлаб берган. Ядро физикаси мутахассисига кўра, заводда уранни бойитадиган 2 мингта атрофида центрифуга ишламоқда.
XS
SM
MD
LG