Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:04

Афғонистонда 21 номзодга депутатлик нишони тегмайдиган бўлди


Афғонистонда Сайлов натижалари юзасидан шикоятларни ўрганувчи комиссия сентябр ойида ўтказилган парламент сайловида иштирок этганлар номзодлардан 21 нафари ғалабасини бекор қилди.

Комиссия аъзоси Аҳмад Зиё Рафатга кўра, депутатлик мандати бекор қилинаётганлар овозларни жойларда маҳаллий расмийлар ёрдамида қўлга киритган.

Сентябр ойида ўтказилган парламент сайловининг пировард натижалари ҳанузгача чиққани йўқ. Сайловда берилган овозларнинг қарийб чораги – 1 миллиондан зиёд овоз турли қоидабузарликлар аниқлангани боис яроқсиз, деб топилди.

Сайловдан ўтмади, деб эълон қилинганлар орасида президент Ҳомид Карзайнинг бўласи, номзоди Қандахор вилоятида кўрсатилган Ҳашмат Халил Карзай ҳам бор.
XS
SM
MD
LG