Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:45

НАТО вакили: Кобул болаларга Лондонданда хавфсиз


НАТО вакили Марк Седвил Кобул болалар учун Ню-Йорк ёки Лондондан хавфсизроқдир, деб баёнот берди.

Седвилга кўра, афғон болалари пойтахт Кобул шаҳрида ёҳуд Толиблар назорати остида бўлган Қандаҳор каби вилоятларда ҳам хавфсиз ҳаёт кечирмоқдалар.

Аммо, НАТО расмийсининг кутилмаган бу баёнотини БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг шу вақтгача ўтказган кузатувлари мутлақо инкор қилади.

Хусусан, БМТ нинг Болаларни асраш бўйича халқаро агентлиги Афғонистонни болалар учун энг хавфли мамлакат, деб топган эди. Рейтер агентлигига кўра эса шу йилнинг биринчи ярмида қарийб 74 бола қўлбола бомбалар портлаши ёҳуд ҳудкуш ҳужуми қурбони бўлган.
XS
SM
MD
LG