Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:44

Ўшда ер босиб олганлар норозилик билдирди


Ўш шаҳри атрофидаги ўзбекларга қарашли экин майдонларини босиб олганларнинг 100 чоғли вакили 22 ноябр куни Ўш вилоят давлат маъмурияти биносига келиб, масалалари ечилмаётганидан норозилик билдирди. Бу ҳақда АКИпресс агентлиги хабар қилди.

Норозиларнинг айтишича, ҳокимият уларга ер ажратиш масаласини 10 кун ичида ҳал қилиб беришни ваъда қилган, бироқ бу муддат 17 ноябрда битганига қарамай, масала ҳал бўлгани йўқ.

Норозилар билан вилоят губернатори Сўўрўнбай Жеенбеков учрашди ва уларнинг муаммосини махсус комиссия ўрганаётганини айтди.

7-8 ноябр кунлари мингдан зиёд қирғиз миллатига мансуб оломон Ўш атрофидаги ўзбекларга қарашли экин майдонларини босиб олишга уринган эди.
XS
SM
MD
LG