Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:22

Ўзбекистонлик зиёратчилар Ҳаждан қайта бошлади


Маълумотларга кўра, бу йил беш минг ўзбекистонлик Ҳаж зиёратини адо этган.
Маълумотларга кўра, бу йил беш минг ўзбекистонлик Ҳаж зиёратини адо этган.

Душанба куни кечқурун Жидда-Тошкент йўналиши бўйлаб учган чартер рейсларида ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Тошкентга келди. Зиёратчиларнинг ҳаммалари соғ-саломат экани айтилмоқда.

Тошкентдан олинган хабарларга кўра, 22 ноябр оқшомида Саудия Арабистонидан қайтаётган зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш учун пойтахт аэропорти ва унинг атрофини милициянинг кучайтирилган нарядлари қўриқлаган, ён атрофдаги автомобиллар сақланадиган жойлар вақтинча ёпиб қўйилган. Айни пайтда бу ҳолат Ҳаж сафаридан Замзам суви ва бошқа тортиқлар олиб келаётган ҳожилар ва уларнинг яқинлари учун бир қадар қийинчилик туғдирган.

Бошқа маълумотларга кўра эса Маккадан қайтган ҳожиларнинг яқинларини аэропортга қўймаганлар ва зиёратчи қариндошларини масжидда кутиб ўтиришни сўраганлар. Ҳаж зиёратидан қайтганлар махсус автобусларда пойтахт масжидига етказилгани ва улар ўша ерда яқинлари билан дийдорлашгани ҳам хабар қилинмоқда.

Ўзбекистонда Ҳаж зиёратини уюштириш мамлакат мусулмонлар диний идораси ваколатига киради. Бу йил Ўзбекистондан Ҳаж зиёратига Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги квотаси асосида 5000 киши боргани, уларга таржимонлар, шифокорлар ва ошпазлар ҳамроҳлик қилгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Ҳаж зиёратига йўл очилганидан буён ўтган қарийб йигирма йил мобайнида мамлакат мусулмонларидан тақрибан юз минги Ислом динининг бешинчи фарзини адо этишга муваффақ бўлган.
XS
SM
MD
LG