Линклар

Шошилинч хабар
14 июн 2025, Тошкент вақти: 23:09

Сузоқда 17 ўзбек умрбод қамоққа ҳукм қилинди


"Сампа" пахта тозалаш заводидаги қотилликларда айбдор, деб топилган ўзбеклар.
"Сампа" пахта тозалаш заводидаги қотилликларда айбдор, деб топилган ўзбеклар.

Жалолобод вилояти Сузоқ туман суди июнда Ўш-Бишкек магистрал йўли ёқасидаги “Сампа” пахта тозалаш заводида рўй берган қотилликда айбланган 17 судланувчини умрбод, яна икки нафарини 25 йиллик қамоққа ҳукм қилди. Ҳукмни адолатсиз, деётган ҳимоячилар юқори босқич судларига мурожаат қилиш ниятида.

Маҳкама жараёнини кузатган Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбири Рисбой Абдураимовнинг айтишича, судланувчилар 16 кишининг ўлими ва 2 кишининг бедарак йўқолишида айбдор, деб топилган.

- Туман суди пахта тозалаш заводида 12-13 июн кунлари содир бўлган қотиллик юзасидан кўрилган иш ҳукмини ўқиди. Умрбод қамоқ жзаосига ҳукм қилинган 17 кишининг мулки давлат тасарруфига ўтадиган бўлди. 25 йилдан қамоқ жазоси берилган икки киши – Сузоқ туманидаги собиқ Москва колхоз раиси, 64 ёшли пенсионер Усмонжон Аблазов ва Фурқатжон Абдужабборовларнинг ҳам мулки мусодара қилинадиган бўлди.

Рисбой Абдураимовга кўра, қораловчи томон июн ойида Сузоқ туманидаги пахта заводи олдига мингга яқин киши йиғилиши ва бу ерда содир этилган оммавий тартибсизлик ҳамда қотилликларни уюштириш, содир этишда гумонланган 19 кишининг ҳаммасини айбдор, деб топган.

Айни пайтда уларни ҳибсга олиш чоғида гиёҳванд моддалар топилгани ҳам тергов хулосасида қайд этилган.

Судланувчиларнинг адвокатлари эса айбловларнинг аксарияти ўз исботини топмаганини, ҳукм устидан олий инстанцияларга мурожаат қилиш ниятини билдирган.

19 киши устидан ҳукм ўқилган бу маҳкама жараёнини кузатиб бораётган ҳуқуқ фаолларига кўра ҳам маҳкама жараёнида кўплаб қонунбузарликлар кузатилган.

Хусусан, вилоятдаги “Справедливост” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти вакили Абдумалик Шарипов: “Ҳатто, ҳимоя томони таклиф қилган гувоҳлар тингланмади, судланувчиларнинг энг асосий ҳақ-ҳуқуқлари таъминланмади. Биз бу ҳақда жараён аввалидан буён қайта ва қайта айтиб келаяпмиз, аммо, натижа бўлмаяпти”, деди Озодлик билан суҳбатда.
XS
SM
MD
LG