Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:29

Хитой ва Россия Бош вазирлари 20 дан ортиқ ҳужжат имзолади


Россия президенти Димитрий Медведев бугун Хитой Бош вазири Вэн Жиабао билан музокаралар ўтказади.

Ҳозир расмий сафар билан Россияда бўлган Хитой расмийси сешанба куни Санкт-Петербургда Бош вазир Владимир Путин билан учрашди. Учрашув натижасида 20 дан ортиқ ҳужжат имзолангани айтилмоқда.

Хусусан, Владимир Путин икки давлат банклари ўртасида имзоланган ва қиймати 2 миллиард АҚШ долларига тенг ҳужжатни алоҳида урғулади.

"Бу маблағ ҳамкорликдаги йирик иқтисодий лойиҳаларга сарфланади”, деди жумладан Россия нашрларига интервю берган Владимир Путин.
XS
SM
MD
LG