Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:17

Тожикистон ҳукумати дунёдаги энг баланд байроқ устунини ўрнатмоқчи


Мамлакат президенти матбуот хизматининг чоршанба кунги хабарига қараганда, Тожикистон байроғи илинадиган устуннинг баландлиги 165 метр бўлади.

Тожикистон байроқустуни шу кундаги энг баланд шундай иншоот – Туркманистонникидан баланд бўлади.

Ашхободда ўрнатилган байроқустун баландлиги 133 метрдир.

Тожикистон президенти матбуот хизмати Душанбе шаҳри марказида ўрнатиладиган устун март ойида битажаги тўғрисида хабар қилди.
XS
SM
MD
LG