Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:08

Пекин АҚШ-Жанубий Корея ҳарбий машқлари хусусида хавотир билдирди


Хитой ҳукумати АҚШ ва Жанубий Кореянинг биргаликда ҳарбий машқлар ўтказиши борасида хавотир билдирди.

Бу машқлар Шимолий Корея артиллерияси Жанубий Кореяга қарашли оролни бомбардимон қилганидан кейин бўлиб ўтади.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Хонг Лей, "Биз Корея ярим оролидаги тинчлик ва барқарорликка путур етказиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатга қаршимиз", дея баёнот берди.

Айни пайтда¸ Сеул расмийлари ўтган ҳафта ҳужумга учраган орол яқинидаги Жанубий Кореянинг яна бешта ороли атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG