Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:13

Жанубий Корея ўз мудофаа вазирини алмаштирди


Жанубий Корея мудофаа вазирлигини мамлакат президентининг хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Ли Ҳи Вон бошқарадиган бўлди.

Кеча президент Ли Мён Бак пайшанба куни мамлакат мудофаа вазири Ким Тхе Ённинг истеъфосини қабул қилган эди.

Жанубий Корея парламенти депутатлари ҳукуматни ва жумладан мудофаа вазирини Шимолий Корея ҳужумига тайёр эмасликда, агрессияга қарши жуда кеч муносабат билдирганликда айблади.

Сешанба куни Шимолий Корея Жанубий Кореяга қарашли оролни тўплардан ўққа тутиши оқибатида сўнгги маълумотларга қараганда, 4 киши нобуд бўлди, 18 киши яраланди.

Жанубий Корея ҳукумати ҳужум объекти бўлган оролда ҳарбийлари сонини кескин кўпайтиражагини эълон қилди.

Айни пайтда Шимолий Корея яна бир бор рўй берган инцидентда Жанубий Кореяни айблади ва келгусида куч ишлатажаги тўғрисида таҳдид қилди.
XS
SM
MD
LG