Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:28

Ҳаитида вабо қурбонлари 1600дан ошди


Ҳаити соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакатда вабо эпидемиясидан нобуд бўлганлар сони 1600 нафардан ошган.

Жами 70 мингга яқин одам вабо касалига чалингани қайд этилди. Улардан 30 мингга яқини касалхоналарга ётқизилди.

Касаллик ўтган ой ўрталарида биринчи бор қайд этилганидан бери 1603 киши ўлгани айтилмоқда.

Ҳаити расмийлари ва халқаро мутахассислар вабо эпидемияси ҳали чўққисига чиқмагани ва касаллик янада тақралишидан огоҳлантирмоқда.

БМТ Ҳаити расмийларининг вабо касалини мамлакатга непаллик тинчлипарвар кучлар олиб кирганига оид иддаоларни рад этди.
XS
SM
MD
LG