Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:14

АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий машқлари бошланди


Сариқ денгиз соҳилларида АҚШ ва Жанубий Кореянинг тўрт кунлик қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди.

Шимолий Корея ҳарбийларининг Жанубий Кореяга тегишли оролга уюштирган ҳужуми оқибатида икки ҳарбий ва икки нафар тинч аҳоли вакили нобуд бўлганидан сўнг бошланган ҳарбий машғулотларда АҚШнинг ҳарбий самолёт ташувчиси бўлган қудратли “Жорж Вашингтон” кемаси ҳам қатнашаётгани айтилмоқда.

Пхенян расмийлари бу машғулотларни “провокация”, деб атади ва унинг “кутилмаган оқибатларидан” огоҳлантирди. АҚШ томони эса, аксинча, бу амалиётлар мудофаага қаратилган ҳарбий машғулотлар эканини таъкидлади.

Айни пайтда баъзи ахборот агентликлари Ёнпёнг ороли аҳолиси хавфсиз жойларга кўчирилаётганини хабар қилмоқда. Хабарларга кўра, бунга Шимолий Корея ракета ташувчиларининг орол томонга қарата ҳужумга шай қилиб қўйилгани сабаб бўлган.

Ўтган ҳафтада бу ҳудуд Шимолий Корея ҳарбийлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида 4 киши қурбон бўлган эди.
XS
SM
MD
LG