Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:41

Ўшнинг Эски вокзал ҳудудида яна ўқ овози янгради


Kyrgyzstan -- Police officers guard the Jalal-Abad city administration, 15Jun2010
Kyrgyzstan -- Police officers guard the Jalal-Abad city administration, 15Jun2010
Ўш шаҳрининг Эски вокзал ҳудуди яқинидаги маҳаллада яна ўқ овози янгради.

Бу ҳақда хабар бериш мақсадида Озодликка боғланган ўшликларнинг сўзларига кўра, маҳаллада истиқомат қиладиган ўзбек имоми уйига махсус хизматларнинг 30 га яқин ҳарбийси бостириб кирган. Уй эгаси эса бунга қаршилик кўрсатишга уринган кезда махсус қўшинлар унга қарата ўқ узган.

Воқеа жойига яқин Мажримтол маҳалласида яшовчиларнинг сўзларига кўра, ўқ овози ярим соатдан ортиқроқ эшитилган ва унда маҳалла кексаларидан бири жароҳатланган.

Ҳозирга қадар, Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов ҳам бу хабарларни тасдиқлаб, Ўшда махсус амалиёт ўтказилаётганини айтди.

“24kg” сайти берган хабарга кўра, Имонқулов журналистлар саволларига жавобан "миллий-сепаратчи гуруҳ"га аъзоликда гумонланган шахс биринчи бўлиб махсус қўшинларга ўт очганини айтган ва: "22 ноябр куни Ўшда ушланганларнинг ҳаммаси битта гуруҳ аъзоси ва ўт очган Ўшдаги гумонланувчи шу занжирнинг бир халқаси”, деган.
XS
SM
MD
LG