Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:48

Франция ва Германия еврони қутқармоқчи


Франция ва Германия расмийлари Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси Ирландияни молиявий бўҳрондан қутқариш учун ажратган 85 миллиард еврога тенг ёрдам Евроапнинг ягона пул бирлиги бақроарлиги борасидаги хавотирларни юмшатиш учун кифоя қилишини баён қилди.

Франция ва Германия евро пул бирлигини ишлатувчи 16 давлат орасида иқтисодлари энг йирик мамлакатлар ҳисобланади.

Франция бюджет вазири Франсуа Баройн икки давлат еврони қутқаришга бел боғлагани ва унинг бозордаги вазиятга қурбон келтирилшига йўл қўймаслигини таъкидлади.

Германия молия вазири Фольфганг Шаубле молия бозорида “бироз тинчлик ва бироз реал воқеликка” қараб иш тутшиган чақирди.
XS
SM
MD
LG