Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:03

Эрон олти қудратли давлат билан музокарага рози бўлди


Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод дунёнинг олти қудратли давлати билан музокаралар санасини қабул қилганини баён қилди. Аҳмадийножод музокаралар қаерда ўтказилишига оид масала ҳамон муҳокама қилинаётганини қўшимча қилди.

Айни пайтда, РИА Новости агентлиги Эроннинг Москвадаги элчисига таяниб, музокаралар 5 декабр куни Женевада ўтказилишини хабар қилди.

Қўшма Штатлар, Россия, Франция, Британия, Хитой ва Германия билан ўткзилажак музокараларда Эроннинг мунозарали ядровий дастури муҳокама қилинади.

Бироқ Теҳрон ўзининг уранни боийтиш дастури музокара қилинмаслигини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG