Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:07

Эрон олимларга қилинган ҳужумда АҚШ ва Исроилни айблади


Эрон Ички ишлар вазири Мустафо Муҳаммад Нажжар АҚШ ва Исроил махфий хизматларини Эроннинг ядровий соҳадаги етакчи олимини ўлдирганликда айблади.

Душанба куни Теҳронда амалга оширилган бир-бирига ўхшаш иккита бомба ҳужумида бир олим ҳалок бўлиб, яна бири жароҳатланди.

Хабарларга кўра, олимлар ўз машиналарида ишга кетаёган пайтда, мотоцикл минган ҳужумчилар уларга яқинлашиб, машиналарига бомба ёпишитириб кетган.

Портлашларнинг бири оқибатида, Теҳрондаги Шаҳид Беҳешти Университетининг ядровий инженерия куллиёти аъзоси, деб айтилаётган Мажид Шаҳриёрий ҳалок бўлди. Иккинчи портлашда эса, ядровий физик Фаридун Аббосий жиддий жароҳатланди.

Давлат телевидениеси вазир Нажжарнинг портлашлар “Эроннинг илмий ривожланишини тўхтатишга” қратилган, деган баёнотидан иқтибос келтирди.
XS
SM
MD
LG