Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 01:00

АҚШ Эронга алоқадор ширкатларни жазоламоқчи


Қўшма Штатлар молия вазирлиги Эрон билан алоқаси борлиги айтилаётган Европа ва Осиёдаги ўнта ширкатга нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилди.

Молия вазирлигига кўра, бу ширкатларнинг барчаси Исломий Республиканинг таъминот идоралари ва Миллий банкига алоқаси бор.

Санкциялар қўлланган ташкилотларнинг иккитаси Эроннинг оммавий қирғин қуроллари дастурига алоқаси борлиги айтилмоқда.

АҚШ расмийлари жазо чоралари қўлланган ўнта ширкат номини ошкор қилмади. Лекин уларнинг саккизтаси Ман Оролида, биттаси Швейцарияда ва яна бири Малайзияда жойлашганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG