Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:18

Бан Тоғли Қорабоғ можаросини авж олдирмасликка чақирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Озодликка берган интервьюсида Тоғли Қорабоғ можаросига ҳам тўхталиб, арман ва озар кучларини ажратиб турувчи ҳудудлардан снайперларни олиб ташлашга чақирди.

БМТ раҳбари икки томонни можароли минтақада “провокацион ҳаракатлардан тийилиш”га чақирди.

Арманистон қўллаб-қувватлайдиган этник арманлар Озарбайжон ҳудудидаги Тоғли Қорабоғда назорат ўрнатган. Минтақа устида чиққан уруш 1994 йили сулҳга эришлгач тугаган.

Шунга қарамай жойри йилда минтақада рўй берган тўқнашувларда иккала томондан 20дан ортиқ аскар ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG