Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:52

Афғонистонда сапёрлар ўғирлаб кетилди


Афғонистон полицияси Покистон билан чегарадош Нангарҳор вилоятида етти нафар афғон сапёри ўғирлаб кетилишида Толибон ҳаракатини айблади.

Нангарҳор вилоятининг чегара полицияси бошлиғи генерал Аминуллоҳ Амархаилга кўра, Моманд Дара туманида қуролли кишилар ҳужум қилиб 16 нафар сапёрни ўғирлаб кетган.

Генерал бир неча соат ўтиб улардан тўққиз нафари қўйиб юборилганини айтди.

Ўғирлаб кетилган сапёрлар қароргоҳи Афғонистонда жойлашган “Миналардан тозалаш ва афғон реабилитацияси” ташкилоти учун ишлаган.
XS
SM
MD
LG