Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:52

Беларус ўз ихтиёридаги ядровий моддалардан қутилмоқчи


Беларус 2012 йилгача ўз ихтиёридаги юқори бойитилган уран заҳираларидан қутилиш ниятини эълон қилди.

Бу ҳақда Остонада ўтаётган ЕХҲТ саммити доирасида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан учрашган Беларус Ташқи ишлар вазири Сергей Мартинау баён қилди.

Клинтон Қўшма Штатлар Беларусга бойитилган уранни йўқотиш учун техникавий ва молиявий ёрдам кўрсатажагини ваъда қилди.

Беларус ўз ихтиёридаги юқори бойитилган уран миқдори қанчалингини ошкор қилмади, лекин унинг бир нечта атом бомбасини ясашга етарли экани айтилади.

1994 йилда Беларус собиқ иттифоқдан қолиб кетган ядровий қуролларидан воз кечган, лекин боийитилган уран заҳираларини сақлаб қолган эди.
XS
SM
MD
LG