Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:06

Қозоғистонда ўзбекистонликлар эвакуация қилинди


2 декабр куни эрталаб Қозоғистоннинг Оқмола вилоятида 53 нафар ўзбекистонлик бузилган автобусдан эвакуация қилинди. Бу ҳақда Оқмола вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Гулнора Пинчук маълум қилди:

- Эрталаб соат 9.15 да Ички ишлар бошқармасининг навбатчи телефонига Остона-Петропавловск автотрассасида автобус техник сабаблар туфайли бузилиб қолганлиги ҳақида хабар келди. Автобусда 53 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Улар Петропавловск-Сариоғоч йўналишида кетаётган бўлишган. Йўл полицияси автобус бузилган жойга бориб, йўловчиларни бошқа автобуслар билан Шчучинскга эвакуация қилган. Бир соатлардан сўнг бузилган автобус тузатилиб, йўловчилар ўз йўналишида давом этишди, - деди Оқмола вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Гулнора Пинчук.

Матбуот котибига кўра, Россияда ишлаб қайтаётган ўзбекистонлик муҳожирларнинг автобуси Қозоғистон ҳудудида ишдан чиқиши тез-тез содир бўлиб турадиган ҳодисадир.
XS
SM
MD
LG