Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:27

WikiLeaks: Муборак Эрон ядровий дастуридан хавотирда


WikiLeaks сайтида эълон қилинган АҚШ дипломатик ёзишмаларининг бирида Миср Президенти Ҳусни Муборак Эрон ядвроий қуролни қўлга киритадиган бўлса, Миср ҳам ядровий қуролни ишлаб чиқариш масаласини кўриб чиқишини айтган.

2008 йил май ойида Вашингтонга юборилган махфий телеграммага кўра, президент Муборак АҚШ Конгресси делегацияси вакилларига минтақадаги барча давлатлар Эроннинг ядровий қуролни ишлаб чиқиши эҳтимолларидан “қўрқаётганини” айтган.

Муборак “Эрон ядровий қуролни ишлаб чиқариш уринишларида муваффақиятга эришгадиган бўлса, Миср ҳам ўзининг ядровий дастурини ишлаб чиқишга мажбур бўлиши мумкин”, дея таъкидлаган.

Махфий телеграммада 2008 йилда Шарм аш-Шайхда бўлиб ўтган Жаҳон Иқтисодий Форуми пайтида Муборакнинг АҚШ делегацияси билан учрашуви ҳақида гап боради.

Эронда 1979 йилдаги Исломий инқилобдан кейин Қоҳира билан Теҳрон муносабатларида қийинчиликлар вужудга келган.
XS
SM
MD
LG