Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:53

Клинтон Каримовни инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашга чақирди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон пайшанба куни Ўзбекистонга келди.

Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашган Клинтон мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилашга чақирди.

Президент билан сўзлашувлардан кейин ўзбекистонлик диндорлар, журналист ва ноҳукумат ташкилотлари вакиллари билан учрашган АҚШ давлат котиби “Мен ҳозиргина президент Каримов билан учрашдим. Сўзлашув давомида мен уни Ўзбекистонда инсон ҳақлари ва фундаментал эркинликларнинг ҳақиқатан ҳимоя қилиниши борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларига садоқатини намойиш қилувчи жиддий қадамлар қўйишга чақирдим”, дея таъкидлади.

Ҳиллари Клинтон Ўзбекистонга қилган ташрифи инсон ҳуқуқларини тарғиб этиш ва айни пайтда Афғонистонда барқарорлик ўрнатишдаги ҳамкорликни чуқурлаштириш учун имконият яратганини баён қилди.

АҚШ давлат котиби Тошкентга сафаридан аввал Қозоғистон ва Қирғизистонда бўлди.
XS
SM
MD
LG