Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:28

Клинтон: АҚШ Эрон қўшнилари хавотирига шерик


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эронга қўшни давлатлар ҳам Эроннинг эҳтимолий ядровий қуроллар дастури борасида АҚШ билдириб келаётган хавотирига шерик эканини айтди.

Клинтон душанба куни Женевада Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати расмийлари ўртасида Теҳрон ядровий дастури борасида музокаралар бошланиши арафасида 3 декабр куни Баҳрайнда шундай баёнот берди.

АҚШ Давлат котиби Яқин Шарқ хавфсизлиги бўйича “Манама Диалоги”да иштирок этиш учун 2 декабр куни тунда Ўзбекистондан Баҳрайнга келди.

Ҳиллари Клинтон 2 декабр куни Тошкентда Ўзбекистон президенти билан музокаралар ўтказди.

Шу куни кечки пайт Давлат котиби ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар ва ноҳукумат ташкилотлари вакиллари билан ҳам учрашди.
XS
SM
MD
LG