Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:29

Шимолий Европани яна қалин қор қоплади


Ноқулай об-ҳаво автомобил, темирйўл ва ҳаво қатновини тўхтатиб қўйди. Ҳаво харорати Целзий ўлчови бўйича - 33 даражага пасайган Полшада ҳукумат расмийлари жумага ўтар кечаси 12 киши совуқдан қотиб ўлганини хабар қилди.

Бу билан сўнгги уч кун ичида Полшада совуқдан ўлганлар сони 30 кишидан ошди. Улар аксарининг уйсизлар экани айтилмоқда.

Шу ҳафта бошидан бери Чехияда тўрт киши, Германияда уч киши совуқдан ўлди.

Айни пайтда Албания, Босния, Монтенегро ва Сербияда юз берган сув тошқинлари оқибатида минглаб аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.
XS
SM
MD
LG