Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:48

АҚШ президенти Афғонистонга қисқа муддатли сафар қилди


Барак Обама, 3 декабр, Багром базаси, Афғонистон
Барак Обама, 3 декабр, Багром базаси, Афғонистон
Багром базасида АҚШ ҳарбийлари олдида 3 декабр куни чиқиш қилган Барак Обама улар толиблар жанггариларини енгиш миссиясини муваффақиятли бажараётганларини айтди.

- Биз Толибон ҳаракатини тўхтатишни ваъда қилганмиз ва сизлар шуни бажараяпсиз. Сиз мудофаадан чарчаб, уларнинг лидерларини таъқиб қилиб, таянч нуқталаридан сиқиб чиқариб ҳужумга ўтаяпсиз. Биз ҳозирда Афғонистонда толиблар назоратида бўлган туманлар сони камайиб бораётгани ва кўпроқ афғонистонликлар яхшироқ келажак қуриш имкониятига эга бўлаётганидан ғурурланамиз, - дея баёнот берди АҚШ президенти.

Тўрт соатлик сафари давомида Барак Обама Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай билан телефон орқали сўзлашди.

Шунингдек, Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петреус, Афғонистондаги АҚШ элчиси Карл Эйкенберри билан учрашди.

Обама охирги марта Афғонистонга жорий йил март ойида борган эди.
XS
SM
MD
LG