Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:09

Москвада журналистлар ҳимоясига намойиш бўлди


Комерсант нашри мухбири Олег Кашин ноябр бошларида ваҳшийларча калтакланган эди.
Комерсант нашри мухбири Олег Кашин ноябр бошларида ваҳшийларча калтакланган эди.
Москва марказида бугун журналистлар ҳимоясига қаратилган норозилик намойиши бўлди.

Тадбир ташкилотчилари шу вақтга қадар Россия ҳудудида ўнлаб журналистларнинг ўлдирилиши ёҳуд калтаклаб кетилгани юзасидан очилган жиноят ишларининг охирига етказилишини талаб қилди.

Намойишчиларнинг яна бир мақсади яқинда ўласи қилиб калтаклаб кетилган Олег Кашин билан бирга шу вақтга қадар калтакланган ёҳуд ўлдирилган журналистлар Михаил Бекетов, Анна Политковская, Анастасия Бабурова, Магомед Евлоев ва бошқаларнинг номини жамоатчиликка хотирлатиш бўлди.
XS
SM
MD
LG