Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:14

Ливан музофотидаги ўрмонларга ўт кетиш хавфи бор


Ливаннинг Фатри қишлоғи аҳолиси ўрмон ëнғинидан хавфсираб, уйларини тарк этиб қоча бошлади.

Байрутдан 45 километр узоқликдаги бу қишлоқ аҳли ўрмонларга ўт кетиш хавфи остида яшамоқда.

Эҳтимолий фалокат жойига Ливан президенти Мишел Сулаймон ташриф буюрди.

Ливандаги ëнғинларнинг қўшни Исроилдаги каби одамлар ўлимига сабаб бўлмагани айтилмоқда.

Исроилдаги ëнғинда 40 киши нобуд бўлди. Исроил ўт ўчирувчилари бошқа мамлакатдан келган кўнгиллилар билан биргаликда якшанба куни ëнғин тарқалишини тўхтатишга муваффақ бўлишди.
XS
SM
MD
LG