Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:25

PostFinance банки Wikileaks соҳиби ҳисоб рақамини музлатди


Швейцариянинг PostFinance банки Wikileaks портали соҳиби Жулиан Ассанжга оид ҳисоб рақамини музлатиб қўйишини билдирди.

Айни банкда Ассанжнинг шахсий жамғармаси сақланаëтган бўлиб, бу жамғармадан Ассанж адвокатларига ҳақ тўланаëтган эди.

PostFinance иддаосига кўра¸ Ассанж банк ҳисобини очганида Женевани доимий яшаш жойи қилиб кўрсатган, текшириб кўрилганида эса бу маълумот тасдиқланмаган.

Жулиан Ассанж Швеция суди тарафидан аëлларни зўрлаганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.

Душанба куни Британия полицияси 39 ёшли австралиялик Ассанж билан боғланган.

Ассанжнинг Лондонда ëки Британия жануб шарқида экани тахмин қилинади.

XS
SM
MD
LG