Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:34

Аргентина Фаластинни расман тан олди


Аргентина мустақил Фаластин давлатини 1967 йилги чегаралар ичида эътироф этишини маълум қилди. Бундан олдин Бразилия айни эътироф билан чиққан эди.

1967 йили Исроил Ғазо секторини ва Урдун дарëсининг ғарбий соҳилини ишғол қилган эди.

Аргентина ташқи ишлар вазирлиги бу баëнотни душанба куни эълон қилди. Бразилия эса ўтган жумада бу ҳақда билдирди.

Исроил бу қарорларни "афсусланишга лойиқ" деб баҳолади.

Исроил расмийларига кўра¸ Фаластин ҳудудларида мустақил давлат Исроил билан тинчлик музокараларидан сўнггина барпо қилиниши мумкин.

Дипломатик манбалардан маълум бўлишича, Лотин Америкасидаги яна икки давлат - Уругвай ва Парагвай ҳам Фаластин давлатини яқин кунларда тан олишади.

XS
SM
MD
LG