Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:58

WikiLeaks вакиллари аҳдидан қайтмоқчи эмас


Полша бош вазири Доналд Туск WikiLeaks сайтида эълон қилинган АҚШ дипломатларининг махфий ëзишмалари АҚШ ва иттифоқчилар орасидаги муносабатларда "иллюзияларга барҳам бергани"ни айтди.

- Турли давлатлар, хусусан, Америка каби Полшага энг яқин иттифоқчи давлатлар ўртасида илюзиялар барҳам топгани муаммоси мавжуд. Мен ҳақиқатан ҳам ошкор қилинган ҳужжатлар АҚШ ва Полша ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштирганидан жиддий хавотирдаман, - деди Полша бош вазири Доналд Туск.

Айни пайтда Британияда ҳибсга олинган WikiLeaks соҳиби Жулиан Ассанжнинг кейинги тақдири 14 декабрга қолдирилди. Шу куни Британия маҳкамаси Ассанжни Швецияга бериш ë бермасликни ҳал қилади. Сешанба кунги суд ана шундай қарор қабул қилди.

Ассанж Швеция адлияси тарафидан аëлларни зўрлашда айбланмоқда.

WikiLeaks нашрининг 39 ёшли соҳиби Ассанж эса ўзига қўйилган айбловларни рад қилмоқда.

Ассанжнинг адвокати Марк Стивенс Британия судида адолат қарор топишига ишонади.

- Британия адлия тизими сиëсатчилар таъсиридан ҳолидир¸ бизнинг ҳакамлар тарафкашлик қилмайдиган ҳолис ва адолатли ҳакамлардир. Бир кун келиб швед адлия тизими ҳақида шундай гапларни айтишимдан умид қиламан, - деди адвокат.

Айни вақтда WikiLeaks сайти вакиллари Аcсанж қамоққа олинганига қарамасдан, АҚШ давлат департаменти махфий ҳужжатларини ошкор қилишда давом этаверишини билдирди.

XS
SM
MD
LG