Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:40

HRW: Қирғизистон ҳукумати ниманидир яширмоқда


Human Rights Watch ташкилоти вакили Рейчел Дэнбер.
Human Rights Watch ташкилоти вакили Рейчел Дэнбер.
Human Rights Watch ташкилоти “Қирғизистон жанубидаги этник ўзбеклар ҳақлари тикланиши керак”, деган талабни такрорлади.

Бу ҳақда IWPR нашрига интервю берган Рейчел Дэнбер ташкилотда июн воқеалари чоғида ва ундан кейин ҳам қирғизистонлик ўзбекларнинг ҳуқуқлари топталганига оид ҳужжатлар борлигини таъкидлади.

Шунингдек, у Ўш, Жалолобод шаҳарларида бораётган маҳкама жараёнларида судланувчи, гувоҳ, адвокатларнинг ҳақлари бузилишига чек қўйиш ҳақида Қирғизистоннинг янги ҳукуматига мактуб йўллаганини айтди.

Интервю чоғида Дэнбер: “Агар ҳукумат бунда этнос масаласини кўрмаётган экан, демак, у ниманидир яширмоқда, эҳтимол, бунинг ортида нохолислик яширин бўлиши мумкин ва бу асл вазиятни реал баҳолаш имконини йўққа чиқаради”, деб таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG