Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:39

Олмос сайëра топилди


Британиялик ва америкалик олимлар сатҳи олмосу жавоҳирлар билан қопланган сайëрани кашф қилишди.

Чоршанба куни матбуотга гапирган профессор Нику Мадисуд: "Бу сайëра сатҳи ва ундаги тоғлар тоза олмос ва бриллиантлардан таркиб топган дейишга тўла асос бор", деди.

Дунë илмида коинотдаги баъзи сайëраларининг сатҳи олмослардан таркиб топганлиги ҳақидаги назария олдиндан мавжуд.

Олмос сайëра ҳақидаги ҳулоса олимларниннг НАСА "Спитцер" телескопи орқали коинотни кузатиш ҳосиласи бўлди.

Британиядаги Гринвич қироллик расадхонаси (обсерватория) ўтказган ҳисоб-китоблар ҳам олимларнинг тахмини тўғри эканини исботлади.

Олмос сайëраси Ердан 1¸2 минг ëруғлик йилига тенг масофада жойлашган.
XS
SM
MD
LG