Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2024, Тошкент вақти: 04:53

Ўқишга пул тўлагандан даромад солиғи олинмайди


Ўзбекистонлик солиқчилар даромад солиғи бўйича янги тартиб шартнома асосида ўқувчи талабалар ва уларнинг ота-оналари учун енгиллик яратишни кўзда тутганини айтмоқдалар.
Ўзбекистонлик солиқчилар даромад солиғи бўйича янги тартиб шартнома асосида ўқувчи талабалар ва уларнинг ота-оналари учун енгиллик яратишни кўзда тутганини айтмоқдалар.

Ўзбекистонда ўзи ва фарзандлари ўқиши учун олий ўқув юртига пул тўлаган кишилар даромадидан солиқ олинмайди. Мазкур тартиб 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб жорий этилиши кутилмоқда.

Даромад солиғидан олийгоҳга пул тўловчи шахсларнинг ойлиги ва бошқа даромадлари озод қилиниши кўзда тутилган. Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Нормирзаев 12.uz сайтига берган суҳбатида бошқа даромадлар деганда тижорат банклари томонидан бу мақсад учун берилган кредитлар, ссудалар назарда тутилишини айтган.

Бироқ бундай имтиёздан олийгоҳда ўқувчи шахс йигирма олти ёшга тўлмаган бўлса ҳамда тўлов 2010 йилнинг 1 январидан кейин амалга оширилган бўлсагина фойдаланиш мумкин.

Солиқ чегирмаси жисмоний шахслар ўзларининг йиллик даромадлари ҳақида декларация топширган пайтда давлат солиқ хизмати идоралари орқали ҳам, солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида пул тўловчи манба, яъни иш берувчи томонидан ҳам тақдим этилиши мумкин.

Агар ўқиш учун пул жисмоний шахс томонидан мустақил равишда (нақд пул, банкдаги ҳисоб рақами ёки пластик карточкалар орқали) тўланса, солиқ чегирмаси жисмоний шахс давлат солиқ хизматига ўз даромади ҳақида декларация топширган пайтда тақдим этилади. Бунда даромаднинг ўқиш учун тўланган пул миқдоридаги қисмидан солиқ олинмайди.

Солиқ чегирмаси ҳуқуқига эга бўлиш учун қатор ҳужжатлар зарур бўлиши айтилмоқда. Талаба ва олий ўқув юрти ўртасида пулли-контракт асосида ўқиш учун тузилган шартнома нусхаси, банкдан таълимий кредит олганлик тўғрисидаги шартнома нусхаси, пул тўловчи (ота-она ёки талабанинг) паспорти нусхаси, таълим даргоҳи ҳисоб рақамига мустақил равишда маблағ тўлаганликни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси ана шулар жумласидандир.
XS
SM
MD
LG