Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:34

Жаҳон аҳолисининг чорак қисми пора беради


Жаҳонда ҳар тўрт одамнинг бири йил давомида у ёки бу ҳолатда пора беради.

Коррупцияга қарши курашувчи Transparency International ташкилоти ўтказган тадқиқот натижалари ана шундай хулосаларни берди.

Ташкилотга кўра, пора бериш ҳоллари Африка ва Яқин Шарқ давлатларида, айниқса, кўп кузатилади.

Собиқ Совет ўлкаларида аҳолининг 32 фоизи пора беради. Болқон мамлакатлари ва Туркияда бу кўрсаткич 19 фоизни ташкил қилади.

Европа Иттифоқи ва Шимолий Америкада эса пора берувчи аҳоли беш фоиздан ортмайди.

Бу маълумотлар Transparency International ташкилоти коррупцияга қарши кураш халқаро куни муносабати билан "Дунёдаги коррупция барометри" номи остида чиқарган ҳисоботида келтирилади.
XS
SM
MD
LG