Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:57

Сяобо вакили ҳам Нобел мукофотини олиш учун Ослога келолмайди


Хитойлик диссидент Лю Сяобо 2010 йилги Нобел Тинчлик мукофоти лауреати, деб топилди.
Хитойлик диссидент Лю Сяобо 2010 йилги Нобел Тинчлик мукофоти лауреати, деб топилди.
Бугун Норвегия пойтахти Ослода Нобел Тинчлик мукофотини топишириш маросими бўлади.

Лекин маросимда мукофот лауреати, хитойлик диссидент Лю Сяобо ҳам, унинг вакили ҳам қатнашмайди ва бунақа хол Нобел мукофоти тарихида биринчи марта бўляпти.

Лю Сяобо Хитойда ҳукуматга қарши фаолиятда айбланиб, 11 йиллик қамоқ жазосини ўтаяпти.

Хитой раҳбарияти унинг яқинларига ҳам мукофотни олиш учун Ослога боришларига рухсат бермади.

Расмий Пекин Нобел Тинчлик мукофотининг хитойлик диссидентга берилиши юзасидан кескин норозилик билдирган ва бошқа давлат элчиларини Ослода бўладиган тақдирлаш маросимини бойкот қилишга чақирган эди.

Маълум бўлишича бугунги маросимда 19 давлат, жумладан Россиядан ҳам вакиллар қатнашмайди.

Қўшма Штатлар Нобел мукофоти Лю Сяобога берилишини олқишлаган.
XS
SM
MD
LG