Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:51

SAPO: Стокҳолмда террорчилик хуружи содир этилди


Швеция хавфсизлик хизмати бўлган SAPO шанба куни мамлакат пойтахтида содир бўлган портлаш террор хуружи бўлганини тасдиқлади.

Андерс Торнберг якшанба куни Стокҳолмда берган матбуот анжуманида бу иш юзасидан Швеция қонунларига мувофиқ жиноий иш очилишини маълум қилди.

Бироз муқаддам Швеция Ички ишлар вазири ўз блогида: "Стокҳолмда теракт содир бўлди ва оз қолса, бу даҳшатли фалокатга айланар эди", деб ёзган эди.

Шанба куни шаҳарнинг гавжум савдо маркази бўлган кўчаларидан бирида икки портлаш содир бўлди. Аввалига автомобил портлаши оқибатида ушбу кўчада икки киши жароҳатланди. Бир неча сония ўтиб, бу ерга яқин яна бир жойда иккинчи портлаш содир бўлди. Унинг натижасида бир киши қурбон бўлди.

Швеция матбуоти хабарига кўра, бу ўзини портлатган ҳудкуш бўлган.
XS
SM
MD
LG