Ўтган ҳафта бир аёл ва икки эркак томонидан Ўшда ўғирлаб кетилган Иродахон Зулунова билан 14 декабр куни суҳбатлашдик.
- Бошим оғриб, кўнглим айнияпти. Ҳолим қуриб кетаяпти, холос. Ўзимни кўтаргани қувватим йўқ. Қорним музлаб, ғалати бўлиб кетаяпти, қалтираяпман, - дея ўз ҳолати ҳақида гапира бошлади Иродахон.
Биз 16 ёшли ўшлик келинчакдан "Сизни ўғирлаб кетганларни танийсизми?" деб сўрадик.
- Танимайман уларни, кўрсам танийман.
Озодлик: Кўпроқ сизга ким азоб берди?
- Аёл киши.
Озодлик: Аёл киши қайси тилда гаплашди сиз билан?
- Уч хил тилда гаплашди - қирғиз, рус, тожик тилида.
Озодлик: Иккита эркак ҳам бор эди, дейишди.
- Ҳа, йўқ. Улар фақат телефонда гаплашиб юришди.
Озодлик: Ким билан гаплашди?
- Билмадим, - деди Озодлик билан суҳбатда Иродахон Зулунова.
Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг расмийси Маҳмуджон Муҳиддинов айни пайтда Ирода Зулуновани қидириш иши ёпилганлиги айтди.
- Бедарак йўқолганлиги бўйича иш ёпилади. Кўрсатма бергани бўйича иш бўлаяпти. Қидирувга эълон қилинган, лекин улар номаълум. Кимлигини билмаймиз, отини, ёшини билмаймиз. Жабрланган қиз аниғини айтиб бера олмаяпти-да. “Оғрияпман, касалман” деб, яхши гаплаша олмаяпти. Шифокорлар билан гаплашсак, “состояниеси яхши” дейишди. Бош мияси чақалганлигини айтишди. Бу бўйича жиноий қидирув бошлиғи келди. Иш бўлаяпти, қидиришаяпти, деди Муҳиддинов.
Милиция расмийси Ўшда шу пайтга қадар қиз-жувонлар ўғирланиб, калтакланганлиги ҳақида маълумотга эмаслигини билдирди:
- Булар бўйича менда ҳеч қандай информация йўқ. Мен бир ҳафта бўлди иш бошлаганимга. Иккита элни ўртасида деб, ҳар хил провокацион нарсалар чиқаяпти, лекин аслида бундай эмас. Олдин ҳам одамларни ўғирлаш бўлиб келган. Бу нарса кейин ҳам давом этаверади. Бундан олдин ҳам ўғирлаб кетганлар бўлган, пул талаб қилишган.
Озодлик: Бу ҳолатда ҳам пул талаб қилганми?
- Пул бўйича ҳали гаплашганимиз йўқ. Мен бу бўйича кеча иш бошладим. Пул бўйича сўрасак, ҳали айтишганича йўқ, - деди Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси расмийси Маҳмуджон Муҳиддинов.
Ироданинг яқинларига кўра, 13 декабр куни Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари қизни бир неча бор касалхонадан сўроққа олиб кетишга уринишган. Аммо қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Азиза Абдирасулова саъй-ҳаракати билан унинг касалхонадан олиб кетилишига йўл қўйилмади.
Айни пайтда ҳуқуқ фаоли Абдирасулова жабрланган Иродани ҳимоячи билан ҳам таъминлади.
Азиза Абдирасулова Ўшда қиз-жувонларни ўғирлаш ортида икки миллат ўртасида ўт ёқмоқчи бўлганлар турибди, деган фикрда.
- Жиноий гуруҳларнинг фаолияти бошқача бўлади. Улар моддий манфаатни кўзлайди ёки буюртма бажаради. Бу ерда ўғрилаб кетишлар бир миллатга қарата амалга оширилмоқда. Мен билган уччала ўғирлашда ҳам бир миллатга мансуб одам ўғриланган. Шу сабабли мен буни кўпроқ провокация – икки миллат ўртасига ўт ёқишга қаратилган ҳаракат, дея баҳолайман, - деди қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Азиза Абдирасулова.
Сўнгги маълумотларга кўра, тўрт ойлик келинчак Ирода Зулунованинг яқинларига айрим шахслар томонидан дўқ-пўписалар бошланган.
Шунингдек, келинчакнинг яқинларига кўра, вояга етмаган қизини узатган онага нисбатан жиноий иш очилиши ҳам айтиб ўтилган. Бу маълумотни биз билан суҳбатлашган Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси вакили на тасдиқлади, на-да инкор этди.