Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:16

Британия прокуратураси Ассанж бўйича суд қароридан норози


Британия прокуратураси Лондон шаҳар судининг WikiLeaks сайти муассиси Жулиан Ассанжни 240 минг фунтлик гаров пули эвазига озодликка чиқариш тўғрисидаги қарори устидан шикоят киритди.

Таги австралиялик бўлган 39 яшар Ассанжни Швеция маъмурлари жинсий тажовуз содир этганликда айбламоқда ва Стокҳолм уни топширишни Лондондан талаб қилмоқда.

Wikileaks асосчиси Швецияда икки аёлни зўрлаганликда айбланмоқда. Ассанжнинг ўзи бу айбловларни рад этиб, улар сиёсий важларга асосланишини айтган.

Яқинда Ассанж асос солган Wikileaks сайти америлик димломатларнинг минглаб ёзишмаларини жамоатчиликка очиқлаганди.
XS
SM
MD
LG