Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:13

Ходорковский устидан ҳукм 27 декабрда ўқилади


Москва суди ЮКОС ширкати раҳбарлари устидан ҳукм эълон қилинишини 27 декабрга қолдирди.

Ҳозирда Михаил Ходорковский ва Платон Лебедевлар солиқдан бўйин товлаш ҳамда товламачиликда айбланиб, биринчи қамоқ муддатини ўтамоқда.

Иккинчи судловда Прокурорлар айбланувчиларга сўраган 14 йиллик қамоқ жазоси берилса, улар 2017 йилга қадар панжара ортида қолиши мумкин.

Ходорковский тарафдорлари бу айбловларни асоссиз, деб, ҳукуматни сиёсий томоша уюштирганликда айбламоқда.

Ходорковский ҳимоясига қаратилган норозилик акциялари 14 декабр куни Москва ва Екатеринбург шаҳарларида бўлиб ўтди ва унда таниқли рок мусиқачилари ҳам иштирок этди.
XS
SM
MD
LG