Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:10

Ричард Ҳолбрук ўрнига унинг ўринбосари Фрэнк Ружиэро тайинланди


Фрэнк Ружжиэро
Фрэнк Ружжиэро
АҚШнинг Афғонистон ва Покистондаги махсус вакили, 69 ёшида юрак хасталигидан вафот этган Ричард Ҳолбрук ўрнига вақтинча Фрэнк Ружжиэро тайинланди.

Ружжиэро шу йил июл ойидан буён Ҳолбрук ўринбосари лавозимида ишлаётган эди. Бундан аввал эса АҚШнинг Афғонистондаги юқори мартабали ноҳарбий намоёндаси бўлган.

АҚШ Давлат департаменти Ричард Ҳолбрукнинг хизматини юқори баҳолар экан, унинг ўлимидан қатъий назар Вашингтоннинг Афғонистон ва Покистонга оид сиёсати ҳозирги руҳда давом этишини урғулади.
XS
SM
MD
LG