Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:12

Москвадаги элчи ўзбекистонликларни ҳушёрликка чақирди


Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг Россиядаги элчихоналари Москвада истиқомат қилаётган ватандошларини шаҳарда турли гуруҳлар ўтказаётган акциялар муносабати билан ҳар-хил иғволарга учмасликка ҳамда эҳтиёт бўлишга чақирди.

- Биз ўзбек диаспораси вакиллари ҳамда ўзбекистонлик талабалар ташкилотлари етакчилари билан суҳбат ўтказдик ва уларга эҳтиёт бўлишни, турли иғволарга алданиб қолишдан мутлақ сақланишни тавсия қилдик, деган ИТАР-ТАСС мухбирига Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси вакили.

Эслатиб ўтамиз, 15 декабр куни Москва шаҳар милицияси рус миллатчилари билан кавказликлар ўртасидаги тўқнашувларнинг олдини олишга ҳаракат қилди. Шаҳарнинг турли жойларида мингдан зиёд ёшлар қўлга олинди.

Россия пойтахтининг айрим жойларида милиция 16 декабр куни ҳам кучайтирилган режимда ишлади.
XS
SM
MD
LG