WikiLeaks Интернет сайти ва асосчиси Жулиан Ассанж америкалик дипломатларнинг минглаб махфий ёзишмаларини ошкор қилиб, Австралия қонунларини бузмаган. Бу ҳақда Австралия бош вазири Жулия Гиллард баёнот берди.
39 яшар Ассанж Австралия фуқаросидир. Ўтган хафта у WikiLeaks фаолияти билан боғлиқ бўлмаган айбловлар билан Лондонда хисбга олинган эди.
Швеция полицияси Ассанжни икки аёлни зўрлаганликда айбламоқда. WikiLeaks асосчиси бу айбловларни рад этиб, улар сиёсий важларга асосланишини айтиб келмоқда.
Британия маҳкамаси кеча Жулиан Ассанжни гаров пули эвазига хибсдан озод этди.
- Мен ўз ишимни давом эттиришга умид қиламан, айбсизлигимга далилларни ҳамда менга қўйилаётган айбловларнинг сабабларини излашдан қайтмайман, деди суд биноси олдида журналистлар саволларига жавоб берган Ассанж.