Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 12:55

Россия мухолифатчилари Путинни судга бермоқчи


Россия мухолифати етакчилари Борис Немцов, Владимир Милов ва Владимир Рижков бош вазир Владимир Путин устидан судга арз қилишмоқчи.

Кеча Путин телевидение орқали россияликлар саволларига жавоб берар экан, Немцов, Милов ва Рижковларни тўқсонинчи йилларда давлат ҳазинасини ўмарганликда айблади.

- Немцов, Рижков, Милов асл мақсади нима, пул ва хокимият, - деди Путин.

Озодлик мухбири билан суҳбатда Борис Немцов бош вазир Путиннинг бу гапларини қип-қизил тухмат дея айтади.

Немцов фикрича, айнан Путин бошқаруви даврида мамлакатда Африка давлатларидаги каби коррупция авж ола бошлаган.
XS
SM
MD
LG