Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:34

Манучеҳр Муттақий ўзини ҳақоратланган, деб ҳисобламоқда


Эроннинг собиқ Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий ўзининг ишдан олинишини уни ҳам мусулмон, ҳам сиёсатчи сифатида ҳақоратлаш билан амалга оширилган, деб ҳисобламоқда.

Бу ҳақда Эрондаги “Меҳр” агентлигига берган интервюсида Муттақий вазирнинг хорижда расмий сафарда юрган кезда ишдан бўшатилиши дипломатия нормаларига зид эканини айтган. Сўзларига кўра, у бу ҳақда аввалдан хабардор қилинмаган.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Муттақийни душанба куни — у расмий сафар билан Сенегалда юрган вақтида истеъфога чиқарган эди.

19 декабр куни Эрон парламенти раиси Али Ларижоний ҳам Аҳмадийнажоднинг бу ҳаракатини қоралади.
XS
SM
MD
LG