Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:14

Беларусда сайлов натижаларини эълон қилиш кечиктирилди


Беларус Марказий сайлов комиссияси якшанба куни якунланган президентлик сайлови дастлабки натижаларини эълон қилишни мухолифат намойишлари боис номаълум муддатга кечиктирди.

Ҳукумат буюртмаси асосида амалга оширилган экзит-полл натижаларига кўра, Беларус президенти Александр Лукашенко овозларнинг 70 фоизини қозониб, сайловда ғолиб бўлган.

Маҳаллий кузатувчилар ва мухолифат Беларусдаги сайловда катта миқдордаги овозларнинг сохталаштирилганини даъво қилишган.

Якшанба кечқурун сайлов участкалари ёпилганидан сўнг мухолифат сайловда сохтакорликка йўл қўйилганига норозилик билдириб, пойтахт Минскнинг Октябр ва Мустақиллик майдонида намойиш ўтказди.

Уларни тарқатиш чоғида мамлакат хавфсизлик кучлари ўнлаб одамни ҳибс этган. Ҳибсга олинганлар орасида мухолифат етакчилари ҳам бор.

Беларусдаги сайловда жорий президент Александр Лукашенкога қарши 9 номзод курашди.

Сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 90 фоизи қатнашгани билдирилди.
XS
SM
MD
LG