Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:14

Душанбе ҳибсхоналаридан қочганлар Афғонистонда ушланди


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларида айтилишича, жорий йил август ойида республика Миллий хавфсизлик қўмитаси ва Адлия вазирлиги вақтинчалик сақлаш изоляторларидан қочган маҳбусларнинг саккизтаси қўшни Афғонистонда қўлга олинган. Афғонистонда ҳибсга олинган маҳбусларнинг беш нафари Тожикистон фуқароси, учтаси эса афғонистонликлардир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 август куни Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ва Адлия вазирлиги вақтинчалик сақлаш изоляторларидан 25 маҳбус қочган эди. Улар орасида беш киши Россия, тўрт одам Афғонистон, икки киши Ўзбекистон ва 14 киши Тожикистон фуқаролари бўлган.

Қочоқ маҳбусларни ушлаш учун тўрт ойдан буён давом этаётган амалиёт натижасида етти маҳбус ушланди ва яна учтаси йўқ қилинди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, тожик-афғон чегараси яқинида истиқомат қилган айрим тожикистонликлар қочқин махбусларнинг қўшни мамлакат худудига ўтиб кетиши учун ёрдам берган. Айни пайтда бу кишиларни аниқлаш бўйича қидирув-текширув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG