Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:20

Беларусда президентликка номзоднинг вакили 13 кунга қамалди


Беларусда президентликка номзодлардан бири Владимир Некляевнинг матбуот вакили Юлия Римашевская 13 кунга ҳибс этилди.

Душанба куни Минскдаги рухсат этилмаган норозилик намойиши чоғида қўлга олинганлар устидан суд бошланган эди.

Беларус Хелсинки қўмитаси вакили Гарри Погоняйлонинг билдиришича, судлар ёпиқ тартибда ўтказилмоқда, судланувчилар олдига уларнинг яқинларии, адвокатлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари қўйилмаяпти.

Якшанба кунги президентлик сайлови натижаларига қарши ўтказилган Минскдаги норозиликлар чоғида 600 дан ортиқ одам ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG