Беларусда зўравон ва авторитар табиатга эга жиноий режим ҳукмрон. Бу ҳақда Wikileакs саҳифасида чоп этилган америкалик дипломатларнинг ёзишмаларида қайд этилган.
Бу ёзишмалардан айрим иқтибосларни Испанияда чиқадиган "El Pais" газетаси бугун эълон қилди.
Минскдаги АҚШ дипломатлари тарафидан 2007 ва 2008 йиллардан ёзилган битикларда Беларус раҳбари Александр Лукашенко "диктатор" ҳамда "қишлоқдан чиққан идеолог маъмур" сифатида тилга олинади.
Ноябр ойи охирида Wikileaks америкалик дипломатларнинг махфий ёзишмаларини чоп этишни бошлаган ҳамда Американинг Ироқ ва Афғонистонга оид кўплаб махфий ҳужжатларини ҳам ошкор этганди.